Мелони рус телевидениесида ҳақоратланди(ми)?
Италия РФ элчисини Ташқи ишлар вазирлигига чақирди, деб хабар бермоқда “Euronews” нашри. Таъкидланишича, бунга Россия телевидениеси бошловчисининг бош вазир Жоржa Мелонига нисбатан айтган ҳақоратли сўзлари сабаб бўлган. Расмий Рим бу чиқишни “жуда жиддий ва қабул қилиб бўлмас ҳолат” деб баҳолади.
Италия ташқи ишлар вазири Антониу Тажфни Россия элчиси Алексей Парамоновга расмий норозилик билдирилганини маълум қилди. Телебошловчи Владимир Соловьёв эфирда Мелонини кескин ва ҳақоратомуз иборалар билан талқин қилгани катта резонансга сабаб бўлди.
Ҳатто мухолифат вакиллари ҳам бу чиқишни қоралади. Улар бундай баёнотларни нафақат шахсга, балки бутун Италия давлат институцияларига нисбатан ҳурматсизлик сифатида баҳолади. Расмийлар сиёсий танқид билан шахсий ҳақорат ўртасидаги “чизиқ” бузилмаслиги кераклигини таъкидламоқда.
Рим ва Москва ўртасидаги муносабатлар аллақачон таранг эди. Италия Украинага очиқ қўллаб-қувватлов кўрсатаётгани бу зиддиятни кучайтирган, сўнгги воқеа эса дипломатик кескинликни янада оширди.
Мусулмон Зиё, ЎзА