Матбуот ва ОАВ вакилларига эҳтиром кўрсатилди
Хоразмда 27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносиб нишонланди.
Сана муносабати билан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан таклиф этилган соҳа фахрийлари, журналистлар, матбуот котиблари, матбаачилар, блогерлар иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

Унда вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирок этиб, тадбир қатнашчиларини касб байрамлари билан самимий табриклади.

Байрам дастури доирасида миллий қўшиқлар, ижодий чиқишлар намойиш этилиб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.


Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг ёритиш, халқимизга холис ва ҳаққоний ахборот етказишдаги муносиб хизматлари учун соҳанинг бир гуруҳ фидойилари вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва байрам совғалари билан тақдирланди.





Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов(сурат), ЎзА мухбирлари