Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари ядровий қуролсиз Яқин Шарқни қўллаб-қувватлайди
– Биз ҳозир мавжуд бўлмаган минтақалар, жумладан Яқин Шарқда янги ядровий қуролсиз ҳудуд яратишга қаратилган саъй-ҳаракатни қўллаб-қувватлаймиз, – дейилган Марказий Осиё Ташқи ишлар вазирликларининг Семипалатинск келишуви имзолангани 20 йиллигига бағишланган қўшма баёнотида.
Томонлар асосий қурол назорати шартномаси амал қилиш муддати тугаётгани ва ядровий захира такомиллаштирилаётганидан хавотир билдирган.
2006 йил 8 сентябрь куни Семипалатинскда Марказий Осиёнинг 5 давлати минтақада ядровий қуролсиз ҳудуд ташкил этиш тўғрисида битим имзолаган. Иштирокчи давлатлар ядровий қуролни ўз ҳудудида ишлаб чиқармаслик, сотиб олмаслик ва жойлаштирмаслик мажбуриятини олган. Бундан кўзланган асосий мақсад Марказий Осиё хавфсизлигини таъминлаш, Семипалатинск дала майдонида ядро синови оқибатидан азият чеккан минтақага ядровий қурол қайтиши ва тарқалишининг олдини олишдир.
С.Раҳимов, ЎзА