Марғилонда ватанпарварлик фестивали ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган маданий-маърифий фестиваль ўтказилди.
“Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ташкил этилган тадбир Шарқий ҳарбий округ ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ўтказилди.
Фестиваль дастуридан ҳарбий оркестр чиқишлари, фахрий қоровулнинг кўргазмали чиқишлари, қўл жанги намойиши ва замонавий ҳарбий техника ҳамда қурол-яроғлар кўргазмаси ўрин олди.
Айниқса, ҳарбий хизматчиларнинг намойишлари ва ҳарбий-техник кўргазма ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
[gallery-30928]
Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритилди.
Ҳарбий хизматчиларнинг юксак маҳоратини намоён этган чиқишлари ёшларда Ватан ҳимояси шарафли ва масъулиятли бурч эканини яна бир бор намоён этди.
Маданий-маърифий дастурлар, ҳарбий-техник кўргазмалар ва намойишлар уйғунлигида ўтган фестиваль иштирокчиларда юртга садоқат, миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат) ,ЎзА