Мактабларда хорижий тилларни ўқитиш сифати аниқланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилоятида Президент соврини учун ташкил этилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтмоқда.
Мазкур танлов таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитиш сифатини янада ошириш, илғор педагогик тажрибаларни оммалаштириш ҳамда ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
[gallery-29167]
Вилоят босқичида ҳудуддаги энг илғор мактаб жамоаларидан сараланган 95 нафар иштирокчи (ҳар бир жамоада 5 нафардан) ўз билим ва кўникмаларини намойиш этмоқда. Улар инновацион ёндашувлар, замонавий методикалар ва таълим жараёнида қўлланилаётган самарали ишланмалар билан қатнашаётир.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА