Маиший ҳисоблагичларнинг даврий қиёсловдан ўтказиш муддатлари 4 йилдан 8 йилга узайтирилди
“Ўзстандарт” агентлиги ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерация ҳамкорлигида амалга оширилган ўзгартиришга кўра, маиший ҳисоблагичларнинг муддатлари 4 йилдан 8 йилгача узайтирилди.

Истеъмолчиларга янада қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилган ушбу ўзгартиришга кўра, эндиликда аҳоли ва тадбиркорларимиз энергия манбаларини ҳисобга олиш приборларини қиёслаш билан боғлиқ ишларини Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат қилиш орқали амалга оширадилар.
Янги тартибга асосан, истеъмолчилар фақат ариза билан мурожаат қиладилар, барча ишлар эса таъминотчи корхоналари томонидан амалга оширилади.