Маҳаллий олийгоҳларда энергетика йўналишлари бўйича қабул квоталари оширилади
Янги энергия объектларининг самарали ишлаши малакали кадрларга боғлиқ. Саудия Арабистонининг “ACWA” компанияси Қорақалпоғистон, Бухоро ва Сирдарёдаги техникумларни жиҳозлаб, ҳар йили юзлаб ёшларни энергетиканинг янги йўналишларига ўқитишни бошламоқда.
Президентимиз бошқа инвесторларни ҳам ўз лойиҳалари учун халқаро талабларга мос мутахассислар тайёрлашда иштирок этишга чақирди. Бундай ташаббуслар учун инвесторларга жойлардаги техникумларни бошқарувга беришга тайёрлик билдирилди.
Келаси ўқув йилидан маҳаллий олийгоҳларда энергетика йўналишлари бўйича қабул квоталари оширилади. Дунёнинг етакчи университетларида ўқиш учун ҳар йили 50 нафар ёшга давлат гранти ажратилади.
ЎзА