Маҳаллаларда спорт ва соғлом турмуш тарғиботи кучаймоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида 30 ёшдан юқори аҳоли ўртасида ўтказилаётган “Маҳалла лигаси” спорт мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ж. Хўжаев, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ж. Муртозаев, маҳаллалар уюшмаси, оила ва хотин-қизлар бошқармаси вакиллари, нуронийлар, маҳалла фаоллари, мураббийлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
[gallery-29421]
Мусобақалар 30 ёшдан юқори аҳоли ўртасида спортнинг мини-футбол, волейбол, стол тенниси, стритбол, воркаут, шахмат ва шашка турлари бўйича уч босқичда ўтказилади.
Тадбирда таъкидланганидек, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил этилаётган мазкур спорт мусобақалари аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, оммавий спортни ривожлантириш ва маҳаллаларда жисмоний фаолликни оширишга хизмат қилади.
Шунингдек, мусобақалар маҳаллаларда аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, турли ёш вакилларини спорт атрофида бирлаштиришда муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА