Маҳаллада янги иш ўринлари яратилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманидаги Гўзал маҳалласида тадбиркор Низомиддин Лутфиддинов томонидан ғилоф тикиш цехи ташкил этилди.
Мазкур тадбиркорлик лойиҳаси доирасида бугунги кунда 20 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган. Корхонада кийим-кечаклар учун турли ўлчам ва турдаги сифатли ғилофлар ишлаб чиқарилмоқда. Тайёр маҳсулотлар замонавий талабларга жавоб бериши, мустаҳкамлиги ва сифати билан харидорлар эътирофига сазовор бўлмоқда.
[gallery-30591]
Ушбу лойиҳа янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг даромад манбаини кенгайтириш ва оилалар фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, маҳалла аҳолисининг доимий бандлигини таъминлаш орқали ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашга ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.
Келгусида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, маҳсулот турларини кўпайтириш ҳамда қўшимча иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Бу эса маҳаллада тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш ва аҳоли бандлигини оширишга хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА