Маҳаллада спорт оммавийлашмоқда (+видео)
Аҳолининг кенг қатламларини жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний ва руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом ҳаётга нисбатан ижобий муносабатни шакллантириш Маҳаллалар уюшмаси Қўқон шаҳар бўлимининг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолди. Улар шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказаётган спорт-соғломлаштириш тадбирларида минглаб ёшлар иштирок этмоқда.
Хусусан, Амир Темур маҳалласида ташкил этилган мусобақаларда аҳоли футбол, волейбол, баскетбол, шахмат- шашка бўйича беллашувларда иштирок этди, велопойга ва масофага оммавий югуриш марафонида қатнашди.


– Спорт маҳалла фаолиятида катта ўрин эгаллайди. Айниқса, дам олиш кунларини мароқли ўтказиш учун спортнинг барча турларига қатнашишга имкониятлар яратилган, – дейди Амир Темур маҳалласи ёшлар етакчиси Барно Султонова.
Мусобақа ғолибларига Маҳаллалар уюшмаси шаҳар бўлими томонидан кубок ва фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/qgHLCqB9FZs" title="Маҳаллада спорт оммавийлашмоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, ЎзА мухбири