Маданият, санъат ва адабиёт намояндалари муносиб рағбатда (+видео)
Халқимиз маданияти, бадиий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, миллий маънавиятини бойитишга хизмат қилаётган соҳалар ривож топмоқда.
Айни йўналишда фаолият юритаётган инсонлар меҳнати рағбатлантирилмоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг “Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.
Бунда соҳа вакилларининг асрий анъаналаримиз, бой меросимизни асраб-авайлаш ва Янги Ўзбекистонни жаҳон миқёсида тарғиб этиш йўлида амалга оширган самарали меҳнатлари инобатга олинди.
Шунга мувофиқ ўзининг кўп йиллик самарали илмий-ижодий фаолияти, ёрқин ва бетакрор истеъдоди билан муносиб хизмат қилган бир гуруҳ санъат ва маданият вакилларига бугун, 1 июнь куни пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида Президентимиз томонидан мукофотлар тантанали равишда топширилди.
– Шу ёшгача менда санъаткор сифатида бирор унвон бўлмаган. Давлатимиз раҳбарининг эътибори билан “Халқ артисти” сифатида эътироф этилдим, – деди Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Рустам Ғоипов. – Мен бунда Янги Ўзбекистонда инсон қадри тамойилининг яна бир рўёбини кўрдим.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Km8wNCUKevo" title="Madaniyat, san’at va adabiyot namoyandalari munosib rag‘batda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Абдулазиз РУСТАМОВ, Ёқубжон МЕЛИБОЕВ (видео), ЎзА