Маҳсулот тури кўпаяди
Жиззах вилоятида жорий йилда 228 та саноат лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш режалаштирилган бўлиб, унинг ўнтаси “Жиззах” махсус индустриал зонаси ҳудудида амалга оширилади.
Жиззах вилоятида жорий йилда 228 та саноат лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш режалаштирилган бўлиб, унинг ўнтаси “Жиззах” махсус индустриал зонаси ҳудудида амалга оширилади.Мазкур индустриал зонадаги “Master screw systems” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида 20 миллиметрдан 65 миллиметргача бўлган олти турдаги бурама мих тайёрланаяпти. Корхона ойига 250 тонна бурама мих ишлаб чиқариш қувватига эга. Шунингдек, бу ерда ойига 140 тонна профиль маҳсулотлари тайёрлаш йўлга қўйилган.
– Айни пайтда қора бурама мих ишлаб чиқараётган бўлсак, келгусида маҳсулотимизнинг оқ ранглисини ҳам тайёрлаш кўзда тутилган, - дейди корхона раҳбари Абдулҳай Қодиров.