Мўл ҳосил тадориги
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги “Пойтахт сардори” фермер хўжалиги пахта етиштириш бўйича бой тажриба тўплаган.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги “Пойтахт сардори” фермер хўжалиги пахта етиштириш бўйича бой тажриба тўплаган.Деҳқончилик илмини пухта ўзлаштирган хўжалик аъзолари ғўза парваришида барча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошираётгани боис ҳосилдорлик йилдан-йилга ошиб бормоқда. Жорий мавсумда 34 гектар майдонда “Наманган 77” навини ундирган миришкорлар ғўза қатор ораларига ишлов бериш, озиқлантириш каби юмушларни уюшқоқлик билан ўтказаётир.