Лутфий девонининг икки нодир қўлёзма нусхалари муқоясаси
Мадина БОБОМУРОДОВА магистрант Қарши давлат университети Қарши, Ўзбекистон
Аннотация
Ушбу мақолада Мавлоно Лутфийнинг туркий “Девон”ининг нодир қўлёзма нусхалари ҳисобланган икки нусха, яъни Париж нусхаси ҳамда 5024-И инвентарь рақамли қўлёзмалари ўзаро муқояса қилиниб, таҳлил жараёнида юзага келган матний тафовутлар илмий жиҳатдан далиллар асосида тадқиқ этилади. Мазкур қўлёзма нусхалардаги матнлар матншунослик нуқтаи назаридан ўрганилиб, чоғиштирилади.
Таянч сўзлар: Лутфий, девон, қўлёзма нусха, матн таҳрири, матний тафовут.