“Ливерпул”га Месси керак эмасми?
Англиянинг “Ливерпул” футбол клуби бош мураббийи Юрген Клопп Каталониянинг “Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг “Манчестер Сити”га ўтиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
Англиянинг “Ливерпул” футбол клуби бош мураббийи Юрген Клопп Каталониянинг “Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг “Манчестер Сити”га ўтиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда “Liverpool Echo” хабар беради.
Клопп аргентиналик ҳужумчининг Англия премьер лигаси учун манфаатли бўлишига шубҳа билан қарамоқда. “Мен лига учун бунинг зарурати йўқ, деб ўйлайман. Месси ҳеч қачон бошқа чемпионатларда ўйнаб кўрмаган. Бу ерда футбол бошқача”, деди германиялик мутахассис. Унинг айтишича, исталган клуб Мессини ўз жамоасида кўришни истаган бўларди, лекин “Ливерпул” бунга ҳаракат қилмайди.