Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари Р.Нуразизов раҳбарлигида Қораўзак туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
Туман ҳокимлиги ҳамда прокуратура вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда аҳоли хонадонларидаги иситиш тизимларининг ҳолати, электр энергияси ва табиий газ таъминоти, шунингдек, мавсумни хавфсиз ва барқарор ўтказиш учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.

Ўрганишлар давомида аҳоли билан мулоқотлар ҳам ўтказилиб, уларнинг мавсумга тайёргарлик билан боғлиқ муаммолари, мурожаат ва таклифлари тингланди. Шунингдек, умумтаълим мактабларида бўлиб, иситиш тизимларининг созлиги, синфхоналардаги ҳарорат меъёрлари ҳамда ўқувчилар учун яратилган шароитлар ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида куз-қиш мавсумини талафотларсиз ва барқарор ўтказиш юзасидан вазифалар белгиланди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири