Кувайт ҳаво мудофаа тизимларини ишга туширди
Кувайт қуролли кучлари Эрон ҳудудидан учирилган ракета ва дрон ҳужумларини қайтариш мақсадида мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари фаоллаштирилганини маълум қилди.
Турли ҳудудларда эшитилган портлаш овозлари айнан дрон ҳамда ракеталарни йўқ қилаётган HHM тизимларининг оператив иши билан боғлиқлиги билдирилган.
Ҳарбий раҳбарият мамлакат аҳолиси ва хорижлик фуқароларни хотиржамликни сақлашга, хавфсизлик бўйича расмий кўрсатмаларга қатъий амал қилишга ва фақат ишончли манбалар ахборотига таянишга чақирди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА