Курсант ва талабалар учун замонавий кўникмалар тренинги ўтказилди (+видео).
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг олий таълим ташкилотлари консорциуми билан ҳамкорликда “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг олий таълим ташкилотлари курсант ва талабаларида сардорлик, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва инновацион ёндашувлардан касбий фаолиятда фойдаланиш компетенцияларини ривожлантириш, шунингдек уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш” мақсадида семинар-тренинг ташкил қилинди.
Бугунги кунда семинар-тренингда Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 5 та олий таълим ташкилотлари, жумладан, Жамоат хавфсизлиги университети, Ички ишлар вазирлиги академияси, Божхона қўмитаси Божхона институти, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясининг 200 дан ортиқ курсант ва талабалари фаол иштирок этмоқда.
Семинар тренингнинг биринчи кунида очилиш маросими ва курсант ва талабалар билан турли хил мавзуларда психологик тренинглар ҳамда team wоrking машғулотлари олиб борилди. Машғулотлар давомида таълим муассасаси курсант ва талабалари томонидан ўзи таҳсил олаётган таълим муассасаси ҳақида қизиқарли тақдимотлар ва видеороликлар намойиш қилинди.
Семинар-тренингнинг 2- кунида Давлат бошқаруви ва замонавий раҳбарлик муносабатларининг энг долзарб амалий ва илмий жиҳатлари, “Давлат хизматчиси ва замонавий раҳбарнинг медиа-имиджини шакллантириш стратегиялари”, “Янги Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати: Стратегик мақсадлар, инновацион ёндашувлар ва халқаро тажриба, “Рақамли дунёда киберхавфсизлик: Давлат хизматчилари ва раҳбарлар учун рақамли гигиена қоидалари ҳамда киберинцидентлар” каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Шунингдек, Ҳарбий-квест амалий машғулотлари ва “Караоке-батл” ҳамда Жасорат номли Ватанпарварлик руҳидаги фильмлар ёшларга намойиш этилди ва фильм ижодкорлари иштирокида учрашувлар бўлиб ўтди.
Келгусида семинар тренинг доирасида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг олий таълим ташкилотлари курсант ва талабалари учун лидерлик, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва инновацион ёндашувлардан касбий фаолиятда фойдаланиш компетенцияларини ривожлантиришга оид амалий ва назарий машғулотлар ўтказилиши, гуруҳлар ўртасида мусобақалар ташкил қилиниши кўзда тутилган.
<iframe width="1335" height="751" src="https://www.youtube.com/embed/X3z6XrYrtXI" title="Kursant va talabalar uchun zamonaviy ko‘nikmalar treningi o‘tkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдиалиева, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА