Кун хабарлари қисқа сатрларда
Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан “Ўзлигингни асра, ўзбегим!” ғояси асосида жамиятимиздаги иллатларга қарши тарғибот акцияси доирасида маърифий тадбир ўтказилди.
* * *
Жиззах политехника институтида “Универсиада-2019” спорт мусобақаларининг волейбол бўйича ҳудудий саралаш босқичи якунига етди. Жиззах давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факультети талабаларидан иборат қизлар жамоаси барча рақибларини мағлуб этиб, финалга йўлланмани қўлга киритди.
* * *
Навоий шаҳрида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда вилоят Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси ҳамкорлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.
* * *
Самарқандда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Самарқанд шаҳридаги 21-умумтаълим мактабининг “Позитив” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди ва кейинги босқич йўлланмасини олди.
* * *
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Полимерлар кимёси ва физикаси институтида «Полимерлар ҳақидаги фаннинг замонавий муаммолари» мавзуидаги республика анжумани ташкил этилди.
* * *
Термиз шаҳридаги “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” илмий-амалий ва креатив ёндашув асосида, инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрламоқда.
* * *