Кун хабарлари қисқа сатрларда
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими томонидан ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир шундай номланди.
***
Ҳиндистоннинг “Артемис” кардиохирургия маркази шифокорлари Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида 42 нафар туғма юрак нуқсони ташхиси қўйилган бемор болани умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Тиббий кўрик натижаларига биноан оғир деб топилган бемор болалар Ҳиндистон Республикаси нуфузли клиникаларида даволанади.
***
Пойтахтимизнинг Сергели, Яшнобод ва Яккасарой туманларидаги“Баркамол авлод” мактабиларида RoboCraft курсларининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.