Косонсойда йирик саноат лойиҳаси амалга оширилмоқда
Наманган вилояти Косонсой туманида саноатни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини барпо қилиш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Инвестиция лойиҳалари асосида ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳияти кенгаймоқда.
Жумладан, «Yangiyul Juice Factory» масъулияти чекланган жамияти томонидан мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва «Сочная долина» бренди остида шарбат ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхона барпо этилмоқда.
Хитой банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 20 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Айни пайтда 3 гектар майдонда қурилиш ишлари давом этмоқда.
[gallery-32565]
Корхона тўлиқ ишга туширилгач, йилига 300 минг тонна маҳсулотни қайта ишлаш имконияти яратилади. Лойиҳа доирасида 100 та янги иш ўрни ташкил этиш ҳамда йиллик экспорт ҳажмини 3 миллион АҚШ долларига етказиш режалаштирилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА