Корхонада интенсив усулда балиқ етиштирилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Учқўрғон тумани Соҳил маҳалласидаги “DB Group Eco” корхонасида ноёб балиқ турлари – форель ва лосось парваришланади.
Лойиҳа қиймати 40 миллиард сўмни ташкил этган корхона 2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати 1500 тоннани ташкил этади. Хўжаликда балиқ етиштириш интенсив усулда Европа тажрибасига асосланган ҳолда амалга оширилади. Балиқ увилдириқлари ва озуқаси Дания ва Германиядан келтирилмоқда.
[gallery-5279]
Асосан чучук ва кислородга тўйинган сувларда яшайдиган, совуқсевар форель ва лосось балиғини етиштириш учун корхона ҳовузларига сув Норин дарёсининг ўзидан қуйилади ва сув айланма оқим билан яна дарёнинг ўзига қайтади. Бунда ортиқча сув ва энергия ресурси сарфланмайди.
Балиқ увилдириқдан то товар ҳолатига етгунига қадар 1-1,5 йил вақт давомида парваришланади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА