Сенат ялпи мажлисида “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Мазкур қонун ҳақида сенаторлар қандай фикрларни билдирди? 

Қонун бўйича маъруза қилган Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар қўмитаси раиси Одилжон Маткаримов қонун билан унитар корхона ва қўшимча масъулиятли жамият шаклларини тугатиш, масъулияти чекланган жамиятларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабини бекор қилиш ҳамда корпоратив шартнома, консорциум ва консорциум шартномаси каби институтларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш назарда тутилаётгани таъкидлади.  

– Хўжалик жамиятлари кузатув кенгашларининг акциялар, корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорларини ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ муҳим факт сифатида ошкор этиш талаби киритилмоқда, - деди О.Маткаримов. – Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, шунингдек, қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга доир лицензия берилганлигига тааллуқли ахборотни эълон қилиш белгиланмоқда.

Сенатор Абдулло Ҳурсанов қонунчилик ҳужжатларида корпоратив шартнома билан боғлиқ қоидаларнинг мавжуд эмаслиги жамият иштирокчиларининг ўз корпоратив ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятлари чекланишига олиб келаётганини таъкидлади. 

Сенатор Зумрад Бекатова қонун билан корпоратив муносабатлардаги бюрократик омиллар бартараф қилинишини қайд этди. 

Сенатор Баҳром Абдуллаев қонунда бугунги кунда ўз жозибадорлигини йўқотган унитар корхона ва қўшимча масъулиятли жамият каби ташкилий-ҳуқуқий шакллар ва уларга оид нормалар қонун ҳужжатларидан чиқариб ташланаётганини эътироф этди. 

Сенатор Анвар Тўйчиев қонун асосида қимматли қоғозлар бозорида очиқлик ва шаффофлик таъминланиши, шу билан бирга, бозор иштирокига нафақат маҳаллий корхоналарни, балки хорижий инвесторларни ҳам жалб этиш имконини яратишини қайд этди. 

Сенатор Шуҳрат Асланов активларининг баланс қиймати 37,5 миллиард сўмдан кам бўлган, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлмаган масъулияти чекланган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этиш талаби бекор қилинаётганини таъкидлади. Ушбу норманинг қонунчиликка киритилиши кичик тадбиркорлик субъектларини янада ривожланишига, уларнинг харажатларини камайтириш орқали қўшимча даромад топишга ва энг асосийси янги иш ўринларини ҳамда тадбиркорликнинг янги йўналишларини ўзлаштиришга ижобий таъсир этади, деб ҳисоблайман. 

Қизғин муҳокамалардан кейин қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. 

Норгул Абдураимова, Носир Ҳайдаров (сурат), ЎзА

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корпоратив муносабатлар ҳақида сенаторлар қандай фикрлар билдирди?