Кикбоксингчиларимиз "2nd Thailand Kickboxing World Cup 2026”да тарихий ғалабага эришди
Таиланд пойтахтида кикбоксинг бўйича ўтказилган "2nd Thailand Kickboxing World Cup 2026 (WAKO)" жаҳон кубоги мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси тарихий муваффақиятга эришди.
Дунёнинг 32 мамлакатидан 1000 нафардан зиёд спортчилар иштирок этган нуфузли мусобақада ҳамюртларимиз ўз маҳоратларини намойиш этиб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтарди.
Шиддатли кечган баҳсларда маҳоратли кикбоксингчиларимиздан Юсуфбек Эркинов ва Малика Чориева 3 тадан олтин, Азиз Холиқов, Хуршида Жалилова, Интизор Эргашова, Беҳруз Олимжонов, Исмоил Назаров, Ҳожиакбар Абдуғофуровнинг 2 тадан олтин медалларга эгалик қилгани спортчиларимизнинг ўзига хос ғалабаси бўлди.
Мамлакатимиз вакиллари 36 та олтин, 22 та кумуш, 14 та бронза, умумий ҳисобда 72 та медаллар шодасига эгалик қилди.
Олис Таиландда Ватанимиз спорт шуҳратини улуғлаган кикбоксингчиларимиз бугун Тошкентга қайтиб келади.
Т.Рўзиев,
ЎзА