Кичик цехдан йирик тўқимачилик корхонасигача
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чуст туманида 2006 йилда кичик цех сифатида ташкил этилган «Chust Textile» корхонаси бугунги кунда йилига 15 миллион дона футболка ва 1,8 миллион дона кепка ишлаб чиқариш қувватига эга йирик тўқимачилик корхонасига айланган.
Корхона маҳсулотлари Россия, АҚШ, Италия, Жанубий Корея, Қозоғистон каби 15 дан ортиқ давлатга экспорт қилинмоқда.
Корхонада ишчилар учун муносиб меҳнат ва ижтимоий шароитлар яратилган. Жумладан, 200 ўринли болалар боғчаси ходимларнинг фарзандларига бепул хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, 420 ўринли замонавий ётоқхона ишчилар ихтиёрида.
Айни пайтда «Chust Textile»да 1 минг 600 нафардан зиёд киши меҳнат қилмоқда.
[gallery-31418]
Тадбиркорлар куни арафасида Президентимизнинг тегишли Фармонига мувофиқ, бир қатор тадбиркорлар қатори «Chust Textile» корхонаси таъсисчиси Жамшид Исматуллаев ҳам «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.
Мукофот соҳибининг таъкидлашича, корхонада келгусида ишлаб чиқариш қуввати ва ишчилар сонини янада ошириш режалаштирилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА