Хайрли ишлар бир-бирига уланмоқда
Қанликўл туманида “Коронавирусга қарши бирга курашамиз!” шиори остида хайрия акцияси ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Қанликўл туманида “Коронавирусга қарши бирга курашамиз!” шиори остида хайрия акцияси ўтказилди.
Туман деҳқон бозори ҳудудида ўтказилган акцияда “Kanteks invest” масъулияти чекланган жамияти томонидан тайёрланган 5000 дона тиббий ниқоб, шунингдек, “Бегисбек Темур”, “Асал-Лаззет” каби бир нечта хусусий корхоналар ҳомийлигида гуруч, макарон сингари озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиеник воситалар аҳолига бепул тарқатилди.

