Хўжайлида ҳосил мўл бўлди
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги 164 фермер хўжалиги 2 минг 875 гектар майдонда етиштирилган ғалладан улкан хирмон кўтарди.
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги 164 фермер хўжалиги 2 минг 875 гектар майдонда етиштирилган ғалладан улкан хирмон кўтарди.“Тахиатош дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг “Хўжайли гуруч” филиалида 5 минг 325 тоннадан зиёд ҳосил тўпланди.
Айни кунларда миришкорлар ғалладан бўшаган майдонларни шудгорлаш ишларини уюшқоқлик билан давом эттирмоқда.