«Керегетау» овули ҳақида эшитганмисиз?
ФОТОРЕПОРТАЖ
Томди туманидаги «Керегетау» овули Навоий вилоят марказидан 340, туман марказидан 90 километр олисда жойлашган. «Обод қишлоқ» Давлат дастури доирасида олис ҳудудларда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари мана шундай чекка, йироқ манзилларда истиқомат қилаётган ватандошларимиз учун ҳам янги ҳаёт саҳифасини очгани рост.
Овулда барча қулайликка эга қишлоқ врачлик пунктида малакали тиббиёт ходимлари аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Бундан ташқари овулда замонавий қиёфадаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаси бунёд этилган.
[gallery-12823]
Бу ернинг табиати ўзгача, ҳар фаслининг ўз жозибаси бор. Ёз ойларининг жазирама иссиғидан тортиб қиш фаслининг инжиқликлари меҳмондўст керегетауликлар учун ҳеч бир машаққат туғдирмайди. Овул ғарбдан Керезбулоқ қишлоғи, шимолдан Қозоғистон Республикаси, шарқдан Ўтемурат ва жанубдан Аяққудуқ қишлоқлари билан чегарадош.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА