“Келажак тадбиркори – 2026” ярмаркаси бўлиб ўтди(+видео)
Пойтахтимизда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, янги касб ўрганиши ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган “Келажак тадбиркори – 2026” ярмаркаси ташкил этилди.
Қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган тадбир доирасида иштирокчилар учун “Ишга марҳамат” бўш иш ўринлари кўргазмаси, замонавий касбларга ўргатувчи “Касблар академияси” ҳамда банк ва стартап лойиҳаларини молиялаштиришга мўлжалланган “Бизнес лаборатория” майдонлари фаолият юритди.
Тадбир давомида тажрибали тадбиркорлар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилиб, ёшларнинг инновацион ғоялари қўллаб-қувватланди. Якунда ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлашда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари ва банк ходимлари тақдирландилар.
Зиёвуддин Нуриддинов, Ойбек Давронов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА