Каннаваро нимадан норози?
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро йилига 4 миллион евро маош олиши ҳақидаги хабарларни инкор этди.
Матбуот анжуманида италиялик мутахассис Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган келишувга биноан, ўзи таклиф қилган ёрдамчи мураббийлар иш ҳақини шахсий маблағи ҳисобидан тўлаётганини тушунтирди.
Унинг айтишича, ҳужумчиларимиз билан ишловчи мураббий Роландо Бьянки мутлақо текинга меҳнат қилмоқда. Физиотерапевт Симоне Сижильо эса “Палермо” клубидаги фаолиятини якунлаб, аввалги маошининг бор-йўғи 20 фоизига рози. Шунингдек, Каннаваро сўнгги пайт ўзи ҳақида нотўғри маълумот кўпайиб кетганидан норозилик билдириб, терма жамоа ички сирини ташқарига сиздириб турадиган “инсайдер” борлигини таъкидлаган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА