Камераларда чиқиндига оид 1 минг 117 та қоидабузарлик аниқланган
2026 йил июль-август ойларида мамлакат бўйлаб кузатув камералари 1 минг 117 та чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаш ҳолатини аниқлаган.
Шундан 730 таси фуқаролар, 90 таси транспорт воситалари билан боғлиқ бўлган. Жарималарнинг умумий суммаси 554,6 миллион сўмни ташкил этган.
Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар доирасида аҳолининг экологик маданиятини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаш каби ҳолатларни бартараф этишда аҳолининг экомаданияти, масъулияти муҳим ўрин тутади.
М.Комилова,
ЎзА