Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Зоҳидовнинг “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида 2025 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг энг устувор йўналиши этиб белгилаб берилди. Бу борада “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида “Камбағал оилалар реестри” ишга туширилди.  

Бугунги кунга қадар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва “маҳалла еттилиги” ҳамкорлигида 712 мингта оила “Камбағал оилалар реестри”га киритилган. Мазкур реестрга киритилган оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган “индивидуал режалар” ишлаб чиқилди. “Индивидуал режалар” доирасида 463 мингта камбағал оилаларнинг 2 миллион аъзосига даромадини оширишга қаратилган 791 мингта хизматлар кўрсатилмоқда.

Вазир Б.Зоҳидов қайд этганидек, жорий йилда 5,2 миллион аҳолини асосий ёки қўшимча даромадли иш билан таъминлаш бўйича Президент топшириғи берилган. Бу борада жорий 11 ой давомида маррага яқинлашилди, яъни 5,1 миллион фуқаро даромадли меҳнатга жалб қилинди. Маҳаллаларда 94 минг хонадонга камида 60-70 миллион сўм йиллик даромад берадиган лойиҳа пакетлари тақдим этилиши ҳисобига 2,4 триллион сўмлик кредитлар ажратилди. Тадбиркорлик дастурлари доирасида ажратилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга кўп.

Вазирнинг қайд этишича, жорий йил бошидан ишсизлик 4,9 фоизга тушган. Айниқса, Бухоро, Когон, Навоий, Зарафшон, Ғозғон, Самарқанд, Ширин шаҳарларида ишсизлик 4 фоиздан пасайиб, илк бор “табиий ишсизлик” даражасига яқинлашган. Эҳтиёжманд 302 минг оила камбағалликдан чиқарилиб, йил якунигача камбағаллик даражаси 6 фоизгача камайиши кутилмоқда.

Шунингдек, шароити оғир бўлган Ховос, Мирзаобод, Оқолтин, Дўстлик, Пахтакор, Фориш, Бўстон, Вобкент, Миришкор, Мингбулоқ, Узун ва Пискентда камбағал оилалар сонини 4,5 баробаргача камайтиришга эришилди. Жорий йилда илк бор 1 минг 435 та маҳалла “камбағалликдан холи” ҳудудга айлантирилди.

Ахборотда келтирилганидек, мамлакатимиз аҳолисининг 76 фоизи ёки 15,6 миллион нафари иқтисодий фаол, яъни меҳнат қилишга тайёр ҳисобланади. Шундан 14,8 миллион аҳоли иқтисодиётнинг турли соҳаларида банд бўлганлар ва 760 минг аҳоли ишга жойлашишга муҳтож ҳисобланади.  

Вазир кейинги йил давомида режалаштирилган ишлар ҳақида ҳам маълумот бериб, 1 миллион аҳолини ишга жалб этиш, 4 миллион аҳолининг даромадини ошириш бўйича режалар қилинганини айтиб ўтди.  

Мажлисда депутатлар камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида бир қатор саволлар билан вазирга юзландилар. Норасмий меҳнат бозорида ишлаётганларни соядан чиқариш, ногиронлиги бор шахсларни ишга жойлаштириш бўйича қилинаётган ишлар билан қизиқди ва тегишли жавоблар олди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўйича қандай ишлар қилинди? — Вазир ахборот берди