Жиззахда Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Жиззах шаҳридаги «Хотира хиёбони»да тантанали тадбир ташкил этилди.
Эрта тонгдан хиёбон атрофида байрамона муҳит ҳукм суриб, тадбирга давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, нуронийлар, ҳарбий хизматчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.
Маросимда вилоят ҳокими Улуғбек Мустафоев бошчилигида иштирокчилар «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз ҳамда Ватан тинчлиги йўлида қурбон бўлган мард ўғлонлар хотирасини ёд этди.
Тадбир давомида меҳнат фахрийлари ва нуронийлар билан самимий мулоқот ўтказилди. Уларнинг ибратли ҳаёт йўли ва меҳнат фаолияти ёшлар учун ҳақиқий жасорат ва садоқат намунаси экани таъкидланди.
[gallery-29316]
Қайд этилганидек, Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилаётган бундай тадбирлар ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, тарихий хотира ва миллий қадриятларга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА