ЖЧ-2026: Англия ва Гана ўз гуруҳида пешқадамга айланди
Футбол бўйича XXIII Жаҳон чемпионатининг "L" гуруҳида 1-тур ўйинлари якунланди. Иккинчи турда баҳслар шиддатли ўтади.
Футбол бўйича XXIII Жаҳон чемпионатининг “L” гуруҳида 1-тур учрашувлари ўз якунига етди. Унда Англия - Хорватия, Гана - Панама терма жамоалари ўзаро рақобатлашди.
Америка Қўшма Штатларининг Техас штати Арлингтон шаҳридаги «AT&T» стадионида ўтган Англия – Хорватия баҳси 4:2 ҳисобида ўз якунига етган бўлса, Канаданинг Торонто шаҳрида жойлашган “BMO Field” ўйингоҳида Гана 1:0 ҳисобида Панама терма жамоаси устидан зафар қучди.
Натижада, Англия ва Гана терма жамоалари 3 очкога эга бўлган ҳолда гуруҳ пешқадамига айланди. Хорватия ва Панама эса очкосиз 3-4-ўринда қолди. 23 июнь куни “L” гуруҳида 2-тур ўйинлари старт олади. Унда гуруҳ етакчилари ва қуйи поғонадан жой олган жамоалар ўзаро куч синашади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА