Жавоҳир Синдаров: "Ғалабамиз – халқимизники" (+видео)
Кўксарой қароргоҳида 29 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шахмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари билан учрашув ҳамда уларга давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
– Биринчи марта Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилдик ва кўплаб мухлисларимиз бизни бевосита қўллаб-қувватлаб турди, – деди шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси Жавоҳир Синдаров. – Бу эса бизни ғалабага эриштирди. Ушбу ютуқлар бутун халқимизники. Шахмат инсоннинг фикрлаш доирасини кенгайтириб, дунёқарашини бойитади ҳамда унинг комил шахс бўлиб етишишига ёрдам беради.
Мусобақа давомида барчанинг қўллаб-қувватловини ҳис қилиб турдик. Давлатимиз раҳбари ушбу Олимпиадада бор куч-салоҳиятимизни кўрсатишимиз учун барча шароитни яратиб бердилар. Бунинг учун муҳтарам Президентимизга чуқур миннатдорлик билдираман.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ, Самарқандда ўтган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида эришилган юксак натижалар учун Жавоҳир Синдаров “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.
Видеоси қуйида:
Абдулазиз РУСТАМОВ,
Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат),
Ёқубжон МЕЛИБОЕВ (видео), ЎзА