“Жасорат мактаби”нинг янги мавсуми бошланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида “Жасорат мактаби” ҳарбий йиғинларининг янги мавсумига старт берилди. Лойиҳада иштирок этувчи ёшлар сараланиб, тиббий кўрикдан ўтказилди.
Янги Наманган туманидаги ҳарбий тайёргарлик марказида бўлиб ўтган очилиш маросимида туман ҳокими ёшларнинг Ватан ҳимоясига тайёр, билимли ва жасур бўлиб етишиши муҳим эканини таъкидлади.
Тадбир доирасида “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан намойиш этилган техника ва кўргазмалар ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Лойиҳа ёшларда ҳарбий хизматга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва фидойилик туйғуларини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Шу куни туманда жойлашган “Ватанпарвар” ташкилотида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшларни кутиб олиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда Ватан олдидаги бурчини адо этган 360 нафар йигит тантанали кутиб олинди.
[gallery-28393]
Маросимда туман раҳбарияти, мутасаддилар, ҳарбий хизматчилар ва аскарларнинг яқинлари иштирок этди. Сўзга чиққанлар ёшларнинг матонати ва жасоратини эътироф этиб, ҳарбий хизматга бўлган қизиқиш ортиб бораётганини таъкидлади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА