Жанговар шайлик — Ватан ҳимоясининг мустаҳкам қалқони
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус гарнизонида ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний, жанговар ва касбий тайёргарлиги синовдан ўтказилди.
Тадбирнинг очилиш маросимида ҳарбий хизматчиларга белгиланган вазифалар, синовларнинг мазмун-моҳияти ва уларни ўтказиш тартиби тушунтирилди. Шундан сўнг ҳарбий хизматчиларнинг хизмат юк халтаси билан ҳаракатланиши, саф тайёргарлиги ва бошқа йўналишлардаги кўникмалари баҳоланди.
[gallery-31420]
Текширувнинг дастлабки кунида бошқарув аппарати офицерларининг жанговар топшириқларни бажаришга тайёргарлиги, командирлик тайёргарлиги, шунингдек, белгиланган мутахассисликлар бўйича билим ва кўникмалари тест синовлари орқали баҳоланди. Белгиланган тартибда муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ҳам синовдан ўтказилди.
Тоғ тайёргарлиги машғулотларида иштирок этган ҳарбий хизматчилар билим ва кўникмалари билан бир қаторда ирода, тезкорлик, чидамлилик ҳамда мураккаб вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш маҳоратини намоён этди.
Нукус гарнизонида давом этаётган инспекторлик текшируви ҳарбий хизматчиларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаши, жисмоний тайёргарлигини ошириши ҳамда жанговар вазифаларни бажаришга тайёргарлик даражасини баҳолашга хизмат қилмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА