Жалолиддин издошлари билан бир кун
Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди номли ҳарбий-академик лицейда “Жалолиддин издошлари билан бир кун” лойиҳаси доирасида вилоятимизнинг олис ҳудудларидаги мактабларда таълим олаётган ўқувчи- ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.

Тадбир иштирокчилари Миллий гвардия тизимида хизматни ўташ жараёни, замонавий махсус техникалар, ҳарбий-академик лицейда яратилган шароитлар билан танишдилар, “Заковат” интеллектуал ўйини орқали билимларини синовдан ўтказдилар.

Учрашувда вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирок этиб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий касбларга тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

Тадбир якунида чекка ҳудудлардаги мактаб жамоалари ва ўқувчи- ёшларга вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА