"ISO 2026": Ўзбекистон терма жамоаси рекорд натижани қайд этди
11–14 август кунлари Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида 21-Халқаро стандартлар олимпиадаси (ISO 2026) бўлиб ўтди.
Мазкур нуфузли мусобақада 20 дан ортиқ мамлакатнинг энг иқтидорли ёш вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам йирик халқаро интеллектуал беллашувда муносиб иштирок этиб, 3 та олтин медални қўлга киритди.
Жумладан, Бухоро шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Асадбек Баҳронов, Феруза Луқмонова, Жиззах шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Саидакбар Жаҳоналиев олтин медалга сазовор бўлди.
Халқаро cтандартлар олимпиадаси — бу кўп босқичли, мураккаб ва юқори интеллектуал тайёргарлик талаб қиладиган беллашув бўлиб, унда нафақат билим, балки таҳлилий фикрлаш, мантиқий ечим топиш, жамоавий ишлаш ва вақтни бошқариш кўникмалари ҳам синовдан ўтказилади.
Н.Усмонова,
ЎзА