Ipoteka bank OTP Group Янги Тошкентдаги “Шарқ Баҳори” лойиҳаси учун 17,8% ставкада ипотека дастурини йўлга қўйди
Ipoteka bank OTP Group Янги Тошкент шаҳрининг марказида жойлашган “Шарқ Баҳори” турар-жой мажмуасидан уй сотиб олиш учун йиллик 17,8% ставкада 20 йил муддатга мўлжалланган ипотека дастурини ишга туширилганини маълум қилади.
Дастурнинг асосий ютуғи — йиллик 17,8% миқдоридаги барқарор фоиз ставкаси бўлиб, у қурилиш босқичидан тортиб, объект тўлиқ фойдаланишга топширилгунга қадар ўзгаришсиз амал қилади.
“Шарқ Баҳори” — Янги Тошкентнинг йирик ривожланиш лойиҳаларидан бири бўлиб, замонавий шаҳарсозлик тамойиллари асосида қурилмоқда. “15 дақиқалик шаҳар” ғояси туфайли яшаш учун зарур барча инфратузилмалар — боғлар, ижтимоий хизматлар ва бошқа қулайликлар — уй атрофида пиёда етиб бориш масофасида бўлади.
Мазкур ипотека дастури уй-жойни ҳали қурилиш жараёнидаёқ харид қилиш имконини яратади ва кредит шартлари олдиндан белгилангани сабабли фоиз ставкаси ўзгариши билан боғлиқ таваккалчиликни бартараф этади. Бу эса мижозлар учун харид жараёнини янада барқарор ва молиявий жиҳатдан ишончли қилади.
Ипотека кенг қамровли мижозлар гуруҳига мўлжалланган бўлиб, жумладан, ўзини ўзи банд қилган фуқароларни ҳам қамраб олади. Бу эса турли даромадга эга шахслар учун уй сотиб олиш имконини кенгайтиради.
2026 йилнинг апрель–июнь ойларида банк пойтахтнинг янги ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун ипотека кредитлаш имкониятларини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Ушбу ташаббус уй-жой харид қилиш жараёнини соддалаштириш ва аҳолининг молиявий имкониятларини яхшилашга қаратилган.
Кредитга ариза топшириш жараёни қулай: мижозлар онлайн шаклда ёки Ipoteka bank OTP Group’нинг энг яқин филиалида амалга оширишлари мумкин.
Алоқа-марказ: (78) 150 89 13