Инсон, жамият ва давлат
Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида ана шу тамойил асосида маърифий учрашув ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси вилоят ишчи гуруҳи вакиллари иштирок этиб, аҳоли ўртасида маънавий-маърифий тушунтириш ишларини олиб борди.

Йиғилиш давомида ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, миллий ва маънавий қадриятларни кенг тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

– Оила жамиятнинг таянчи, тарбиянинг ўчоғидир, – дейди тадбир иштирокчиси Дилфуза Таганова. – Агар оилада ота-она ва фарзанд ўртасида самимий мулоқот бўлса, фарзанд ўз муаммосини кўчада эмас, аввало уйида ҳал қилади. Кексаларга ҳурмат, кичикларга иззат, ҳалоллик ва меҳр-оқибат каби туйғулар оилада шаклланади. Тадбир давомида биз айнан мана шу “оила - маҳалла - таълим даргоҳи” занжирини мустаҳкамлаш ҳақида келишиб олдик. Маънавият бор жойда ёт ғояларга ўрин қолмайди.
Тадбир давомида хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқий ҳамда диний саводхонликни ошириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Аҳмаджон Шокиров, ЎзА мухбири