ИИБ ходимлари “Заковат”да беллашди
Пойтахтимизда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда “Заковат” клуби ҳамкорлигида ИИББ таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари ўртасида “Заковат” ўйини бўлиб ўтди.
Унда Бош бошқарма таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларининг 29 та жамоаси ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Қизғин баҳслар якунига кўра, 1-ўрин Тошкент шаҳри ИИББ жамоасига, 2-ўрин Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ жамоасига ҳамда 3-ўрин Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ жамоасига насиб қилди.

Мазкур жамоаларнинг ҳар бири диплом, эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.
Г.Бобоева, ЎзА