Иқтидорли, зукко қизлар баҳси
Навоий шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар марказида ўтказилган Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун танловнинг вилоят босқичида 100 нафардан ортиқ номзод иштирок этди.
Навоий шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар марказида ўтказилган Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун танловнинг вилоят босқичида 100 нафардан ортиқ номзод иштирок этди.
Иқтидорли қизлар таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт йўналишларида ўз маҳоратини синовдан ўтказди.


Иштирокчиларнинг миллий қадриятларимиз, Ватанимиз тарихи, маданий меросимиз, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини теран англаши ҳамда уни ўз фаолиятида татбиқ қилишга бўлган интилиши ҳайъат аъзолари томонидан холис баҳоланди.
Ҳар бир йўналишда энг яхши натижага эришган иштирокчи танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

