Хусийлар Саудияни Санога ҳаво зарбалари берганликда айблади
Ямандаги “Ансоруллоҳ” (хусийлар) ҳаракати Саудия Арабистони мамлакат пойтахти Сано шаҳрига ҳаводан ҳужум уюштирганини маълум қилди.
“Анадолу” ахборот агентлиги ёзишича, Хусийлар содир бўлган воқелик учун жавобгарликни тўлиқ Ар-Риёд зиммасига юкламоқда. Аммо эълон қилинган хабарларда зарбалар қайси объектларга берилгани, шунингдек, қурбонлар ёки жароҳатланганлар бор-йўқлиги ҳақида аниқ маълумотлар келтирилмаган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА