Хуршид Қодиров - Параосиё ўйинлари ғолиби
Япония мамлакати мезбонлик қилаётган V Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси вакиллари навбатдаги медалларни қўлга киритди.
Қитъамизнинг энг нуфузли спорт тадбирларидан бири бўлган мазкур мусобақанинг пара енгил атлетика йўналиши бўйича эркаклар ўртасидаги F32 классида клуб улоқтириш баҳсларида ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этди.
Хусусан, Хуршид Қодиров 36,11 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди ва Параосиё ўйинлари рекордини ўрнатди. Суннат Ботиров эса 33,67 метр натижа билан бронза медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 44 та олтин, 48 та кумуш ва 50 та бронза, жами 142 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА