Ҳурмузда ҳаракат тиклангач, нефть нархи тушмоқда
Ҳурмуз бўғози орқали нефть ташувчи танкерлар ҳаракати босқичма-босқич тикланаётгани сабабли жаҳон бозорида нефть нархи қарийб 2 фоиз арзонлади.
Масалан, “Saudi Aramco” қарийб тўрт ойлик танаффусдан сўнг “Рас Танура” терминалидан нефть юклай бошлади. Мутахассислар фикрича, айни ҳолат глобал таъминот билан боғлиқ хавотирни сезиларли даражада юмшатади.
Таҳлилчилар ҳафта давомида брент ва WTI навли нефть нархи қарийб 8 фоиз тушиши кутилаётганига эътибор қаратган.
Д.Ҳакимов, ЎзА