Ҳурмуз очилиши АҚШга боғлиқми?
Эрон Ҳурмуз бўғози орқали кема ҳаракати тикланишини АҚШ томонидан қатор талаблар бажарилиши билан боғламоқда. Шунингдек, Теҳрон Ўмон билан янги денгиз йўналишини белгилаш бўйича келишув якунланиш арафасидалигини маълум қилди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий айтишича, Ўмон билан музокара изчил ва самарали давом этяпти. Томонлар бўғоз орқали ҳаракат йўналиши харитаси бўйича келишиб олган. Хавфсиз ҳаракат, экологик муҳофаза, денгиз хизмати ва жиноятчиликка қарши кураш масаласи ҳам муҳокама қилинган.
Бинобарин, Теҳрон бўғозни тўлиқ очиш учун Вашингтондан аниқ қадамлар кутяпти: Эронга етказилган зарар учун товон тўлаш, янги ҳарбий таҳдидни тўхтатиш, санкцияни бекор қилиш, Форс кўрфази қамалини тугатиш ва Теҳроннинг музлатилган маблағини озод қилиш.
Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Аббос Арағчий таъкидлашича, Вашингтон июнь ойида тузилган муваққат келишув шартига амал қилмаётган бир пайт, Эрон АҚШ билан бевосита музокара ўтказмайди. Айни вақт хабар воситачилар орқали алмашилмоқда.
АҚШ томони эса Эрон ва Ўмон ўртасидаги келишув яқин эканини билдирган. Вашингтон вакилига кўра, тижорий кемалар ҳаракати тўсиқсиз тиклангани эълон қилинса, АҚШ Эрон портларига нисбатан қамални бекор қилади.
Д.Ҳакимов, ЎзА