Ҳурмуз очиладими?
Эрон ва Ўмон расмийлари Теҳронда Ҳурмуз бўғози орқали кема қатновини тиклаш масаласини муҳокама қилди. Томонлар бўғозда вақтинча қўшма йўлак очиш ва сув ҳудудини минадан тозалаш бўйича ҳамкорлик қилишга келишди.
Янги тартиб босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутиляпти. Ўмон ташқи ишлар вазири Бадр Албусаидий муваққат йўл тез орада ишга тушишини билдирди. Кейинги музокарада доимий йўналишни белгилаш, бўғозни бошқариш, кема ҳаракатини мувофиқлаштириш ва хавфсизлик хизматини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилади.
Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Козим Ғарибободий эса Форс кўрфазига кирувчи кемалар учун очиладиган йўл тўлиқ Эрон ҳудудидан ўтади. Қайтиш чизиғи эса Эрон ва Ўмон сув ҳудудини қамраб олади. Томонлар бу масала бўйича 30-60 кун давомида қўшимча музокара олиб боришни режалаштирган.
Мазкур мулоқот Вашингтон ва Теҳрон ўртасида Ҳурмуз масаласи бўйича кескинлик сақланиб турган пайтга тўғри келди. Дональд Трамп Ўмонни музокарага тўсқинлик қилмасликдан огоҳлантирган эди.
Шунингдек, Эронда Покистон делегацияси билан бўғоз масаласи ва урушни тўхтатишга қаратилган музокарани қайта тиклаш имконияти ҳам муҳокама қилинди.
Мусулмон Зиё, ЎзА