"Humo Arena«да профессионал бокс оқшоми ташкил этилади
Жорий йилнинг 13 август куни пойтахтимиздаги "Humo Arena" спорт мажмуасида бокс бўйича олимпия ўйинлари ғолиблари, жаҳон чемпионлари, кўплаб халқаро турнир ғолиблари бўлган бир қатор боксчилар иштирокида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.
Ўзбекистон профессионал бокс федерациясидан маълум қилишларича, мазкур бокс кечасининг марказий жанги 2016 йилги Рио Олимпиадаси олтин медали соҳиби Фазлиддин Ғойибназаров ҳамда венесуэлалик Ҳавиер Парра ўртасида ўтказилади. Жанг 10 раунд этиб белгиланган.
Ажойиб бокс мусобақасида шунингдек, жаҳон чемпионлари Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзахалилов, ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони Лазизжон Муллажонов рингга кўтарилади.
Т. Рўзиев, ЎзА