Янгиланган Конституцияга киритилган муҳим ўзгаришлардан бири – ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколати аниқлаштирилганидир. Жумладан, унда Вазирлар Маҳкамасига тегишли айрим ўзгариш ва қўшимчалар акс эттирилди.

Шундан келиб чиқиб, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги конституциявий қонун қабул қилинди. 2024 йил 26 октябрда кучга кирган мазкур қонун ҳақида Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Янги таҳрирдаги Конституцияда давлат бошқаруви органларининг мажбурият ва ваколатлари аниқ белгилаб берилгани сиёсий тизимни янада ривожлантириш ва давлат тузилмасини мустаҳкамлашга таъсир кўрсатди. Бу ўзгаришлар давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва ҳокимиятнинг турли бўғинлари ўртасидаги муносабатлар изчиллигини таъминлашга қаратилган.

Янги қонун Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштиришни назарда тутади. Қонун 10 боб ва 55 моддадан иборат бўлиб, унда Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт, бюджет, молия, солиқ, ижтимоий соҳа, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ваколатлари аниқ белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси, унинг мақоми, уни шакллантириш ва фаолиятини тартибга солиш масалалари бевосита Конституцияда белгиланган нормаларга асосланади ҳамда мазкур қонуннинг асосий қоидалари ушбу нормалардан келиб чиққан.

Ушбу қонуннинг конституциявий қонун шаклида қабул қилингани Ҳукуматнинг ҳокимиятлар тизимидаги мақомини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Қонун бир қатор янги нормаларни ўз ичига олган. Эндиликда Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятини Президент томонидан белгиланадиган асосий йўналишлари доирасида амалга оширади.

Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирлар ҳар йили Олий Мажлис Қонунчилик палатасига мамлакат ҳаётидаги ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан ҳисобот тақдим этади.

Янги Конституциядан келиб чиқиб, Ҳукуматнинг иқтисодиёт, бюджет, молия ва солиқ, ижтимоий соҳа, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ваколатлари кенгайтирилди.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиш, истеъмолчилар ҳуқуқларининг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлаш, мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, таълим сифатини ошириш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида нодавлат таълим ташкилотларини ривожлантириш чораларини кўради.

Шу билан бирга, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, республикага қайтиб келган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш ва уларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширади.

Бош вазир ўринбосарларининг вазифалари кенгайтирилди. Хусусан, бош вазир ўринбосарлари тегишли соҳалар ва тармоқлар бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичлар (индикаторлар)га эришилишини таъминлайди. Бириктирилган вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг самарали фаолиятини ташкил этади ва натижадорликка йўналтиради. Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро мувофиқлаштирилган фаолиятини таъминлайди.

Вазирларнинг турли йўналишлар бўйича масъулияти ва шахсий жавобгарлиги кучайтирилди. Жумладан, ўзи раҳбарлик қилаётган вазирликда ишни самарали ташкил этиш, бириктирилган соҳа ва тармоқларда ягона давлат сиёсатини самарали олиб бориш, уни ривожлантириш бўйича натижа ва оқибатлар учун шахсан жавобгар бўлади. Шунингдек, йил якунигача аниқ кўрсаткичларга эришиш ҳолати юзасидан Олий Мажлис, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва жамоатчиликка ҳисобот беради ва ҳисоботни очиқ эълон қилади. Ҳукуматга киритилган ҳужжат лойиҳаларини Бош вазир ҳузурида ва Ҳукумат раёсатида ҳимоя қилади.

Қўмита, инспекция ва агентликлар раҳбарларини ва уларнинг ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилишнинг аниқ ва ягона тартиби белгиланди. Қўмита, инспекция ва агентликлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, уларнинг ўринбосарлари эса Президент билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ташкилий тузилмаси, штат бирликлари ва раҳбар ўринбосарлари сони, фаолият йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Бош вазир котибияти, Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари вазифалари ва фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди. Бош вазир котибияти раҳбари ва Бош вазир маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, Бош вазир котибияти раҳбари ўринбосарлари, Ваколатли вакил ва Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари раҳбарлари Президент билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланиши белгиланди.

Ушбу конституциявий қонун асосида Вазирлар Маҳкамаси ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатдан янги, самарали усуллари ва замонавий механизмлари жорий этилди. Ҳукумат аъзоларининг давлат сиёсати амалга оширилиши ва бириктирилган соҳаларда аниқ натижаларга эришиш учун шахсий масъулияти оширилди.

Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ ва соҳалардаги ваколатлари аниқ белгилаб берилган ҳолда, унинг ушбу соҳаларни ривожлантириш бўйича жавобгарлиги кучайтирилди.

Норгул Абдураимова, ЎзА

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳукумат аъзоларининг бириктирилган соҳаларда аниқ натижаларга эришиш учун шахсий масъулияти оширилди